Баҳорги гиповитаминоз. Витаминлар дефицитини қандай тўлдириш лозим?

Агарда бахорги қуёш Сизда кўтаринки кайфият ўрнига тушкунлик, холсизланиш ва қайта-қайталанувчи шамоллашлар чақираётган бўлса, билингки бу – гиповитаминоздир. Шундай экан, дархол фойдали махсулотларни истеъмол қилишдан илгари организмга аввал қайси витамин етишмаётганини билиш керак
 
А витамини етишмаслиги белгилари: тери қуруқшаши ва дағаллашиши, оғиз бурчаларини бичилиши. Кўриш ўткирлигини бузилиши. Аёлларда эндокрин безлар фаолияти бузилиши хисобига жинсий майлни сусайиши. 
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: балиқ ёғи препаратлари, жигар, сабзи, ўрик қоқи, сариёғ, пишлоқ, тухум, сметана, каймоқ.
alt
 
В гурухи витаминлари етишмовчилиги белгилари:  Тез толиқиш, бош оғриши, хотирани сусайиши, ич келишини бузилиши, теридаги ўзгаришлар – дерматит, тошмалар, кепакланиши.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: В гурухи тутувчи витаминокомплекслар, творог, карам, гуруч, кўкатлар, банан, балиқ, пишлоқ, гўшт
 
С витамини етишмаслиги белгилари: Милклар қонаши, танада кўкаришларни сабаб бўлиши, терини оқариши ва қуруқшаши, инфекцияларга мойиллигини ортиши.  
Нималарни истеъмол қилмоқ керак:  Наъматак, цитрусли мевалар, олма, қора смородина, карам, қизилча, пиёз, зангори нўхат, аччиқ қалампир, янги узилган кўкатлар.
 
Д витамини етишмаслиги белгилари: Уйқусизлик, оғиз ва томоқни оғриши, кўришни хиралашиши, ич келишини бузилиши (диарея), теридаги енгил шикастларни узоқ вақтгача битмаслиги.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак:   Тухум, жигар, треска, балиқнинг ёғли навлари, қаймоқ, сметана
 
Е витамини етишмаслиги белгилари: Ўта асабийлик, мускуллар спазми, оёқ ва қўлларда пигмент доғларни пайдо бўлиши. Организмнинг антиоксидант фаоллигини камайиши натижасида эрта кексайишга мойиллиги.
Нималарни истеъмол қилмоқ керак: Ундирилган буғдой, гуруч, нўхат, бодом, арахис, барча ўсимлик мойлари.
 
 
 
 

Клиники Ташкента, Стоматология, Акушерство, Аллергология, Андрология, Анестезиология, Венерология

Клиника Kasmed, Вирусология, Гастроэнтерология, Гематология, Гепатология, Гинекология

Беременность, роды и послеродовой период, Болезни глаза и его придаточного аппарата

Болезни желудочно-кишечного тракта, Болезни зубов и полости рта

Болезни кожи и подкожной клетчатки
Болезни костно-мышечной системы и соединительной ткани
RSS feed for this page